Проверенная компания

Тошкентда иситиш мавсуми қачондан бошланиши маълум бўлди

  • 13.10.2018

Ўзбекистон пойтахтида иситиш мавсуми жорий йилнинг 16 октябридан бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарорига мувофиқ, 2018/2019 йилги иситиш мавсумини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди. 

Унга кўра, 2018 йил 16 октябрдан ижтимоий соҳа объектларида, 2018 йил 19 октябрдан синов тариқасида турар жой биноларида мунтазам иситиш бошланади.

Маълумот учун, 2017/2018 йил иситиш мавсуми ижтимоий соҳа объектларида 2017 йил 10 ноябрдан, турар-жой биноларида 2017 йил 12 ноябрдан бошланган.

поделитесь с друзьями